Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йилида 11 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, шундан 621 минг нафардан ортиғи 9-синф, 472 минг нафардан ортиғи 11-синф битирувчиларидир. Бугунги кунда республикада 10 193 та мактаб мавжуд бўлиб, уни битирганларга мамлакатда 207 та олийгоҳ ва 643 та техникум замонавий билим, касб ва малака беришга тайёр.
Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни мактаб битирувчиларини табриклаб, катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон қўрқмасликка, ишонч билан ҳамиша олға боришга чақирди. Барча ўқувчиларга бахт ва омад ҳамиша ёр бўлишини тилади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 млн 870 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган. Жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.