Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг “Болалар фаровонлигига инвестиция" бутунжаҳон саммити иштирокчиларига табрик сўзида айтиб ўтилган.
Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови 27,7 фоиздан 78 фоизга ошди, сўнгги беш йилда болалар камбағаллиги қарийб тўрт баравар қисқарди. Инклюзив мактаблар сони ҳам сезиларли кўпайди”, - дейилади мурожаатда.
Самарқандда 21-22 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган саммитда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 600га яқин иштирокчи – давлат ва ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.