Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7%ни ташкил қилди

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7%ни ташкил қилди

Давлат статистика қўмитаси апрель ойи учун нарх-наво ошиши кўрсаткичларини эълон қилди.

Унга кўра, апрель ойи инфляцияси 1,7%, йиллик инфляция эса 14,5%ни ташкил этган. Апрель ойи инфляциясида асосий вазнни озиқ-овқатлар нархлари ошиши (81,8%) ташкил этган. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 3,3% ошган.

Давлат  статистика қўмитаси апрель ойи учун ҳудудлар кесимида “палов индекси”ни ҳам эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида 1 кг палов (7 порция)нинг нархи март ойидагига нисбатан 12 минг 250 сўмга қимматлаб, 124 минг 125 сўмни ташкил қилган. Палов нархи Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Андижон вилоятларида ҳам озгина ошган. Қолган ҳудудларда ўзгаришсиз қолган.

Киритилди: 11:21 01.05.2020. Ўқилди: 3554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!