Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, ҳар бир ҳудуддаги вазият алоҳида ўрганилиб, қарор маҳаллий шароитдан келиб чиқиб қабул қилинади. Зарурат туғилганда боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатиши мумкин.