Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи бор?

Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи бор?

Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 млрд сўмни (аҳоли 577,5 млрд сўм, юридик истеъмолчилар 216,6 млрд сўм) ташкил этди.

“Ўзсувтаъминот” маълум қилишича, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг таъминот даражаси 81,5 фоизга етди.

2025 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида 1 июл ҳолатига 544 км ичимлик, 148 км оқова сув тармоқлари ва 35 та ичимлик, 7 та оқова сув иншоотларни қурилди.

Аҳоли орасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тарифларни қайта кўриб чиқилиши натижасида сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчилар сони 248,9 мингтага ёки 6 фоизга оширилиб, натижада истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 82 фоизга етказилди.

2025 йилнинг 1-ярим йиллигида тизимларда аниқланган 4 935 та носозлик бартараф этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 10 фоизга ёки 362 тага камайтирилишига эришилди.

Киритилди: 23:55 13.07.2025. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!