Арманистон президенти Ваагн Хачатурян Афинага уюштирган давлат ташрифи давомида ёниқ қолган микрофон туфайли ноқулай аҳволда қолди.
Ушбу воқеа Греция президенти Константинос Тасулас томонидан ташкил этилган тантанали тушлик пайтида юз берди.
Микрофон ёниқ эканлигини сезмаган Хачатурян, ҳамкасбидан кейин дарҳол чиқиш қилиши керакми ёки йўқлигини сўради ва кейин ҳазиллашиб: "Бу бечора одамларни оч қолдириб ўтирибмиз", — деди.
Микрофон ёниқлиги ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг, Арманистон етакчиси расмий нутқини бошлади ва Греция томонига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади.