Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра “Кредитга тақиқ” хизматига уланган жисмоний шахслар сони 2 млн 207 минг 753 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълум қилди.
Уларнинг 1 млн 283 минг 506 нафарини эркаклар (58 фоиз), 924 минг 247 нафарини эса аёллар (42 фоиз) ташкил қилди. Ёш тоифасига кўра, бу хизматдан энг кўп 26—23 ёшдагилар фойдаланмоқда (31 фоиз). Ундан кейинги ўринларни 26 ёшгача бўлганлар (24 фоиз), 36—45 ёшдагилар (24 фоиз), 46—55 ёшдагилар (12 фоиз), 56 ёшдан юқорилар (9 фоиз) эгаллади.
Таҳлилга кўра, “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланувчилар сони сўнгги ойларда кескин ошган. Хусусан, 2025 йил 1 июлда бу кўрсаткич 33 минг кишидан ошган бўлса, 1 октябрда 149 минг кишидан, 2026 йил 1 январда 438 минг кишидан, 1 апрелда эса 2,2 миллион кишидан ошган.