123,5 млн евро́га Škoda компаниясининг 10 та янги электропоезди харид қилиниши режалаштирилмоқда.
Янги поездлар 7 та йўналишда, жумладан Тошкент–Чиноркент, Тошкент–Бекобод, Тошкент–Ангрен, Қўқон–Марғилон, Самарқанд–Бухоро ҳамда Самарқанд–Шаҳрисабз йўналишларида қатнайди.
Поездлар 432 нафар йўловчига мўлжалланган, максимал тезлиги 160 км/соат бўлади. Тахминий йўл ҳақи 10–30 минг сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Янги электропоездларда иқлим назорати, USB қувватлаш мосламалари, LED дисплейлар, видеокузатув ва ногиронлиги бўлган йўловчилар учун махсус жойлар бўлади. Лойиҳа 2030 йилгача амалга оширилиши кўзда тутилган.