Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Кимдир мени «қора» деб аташи билан мен хафа бўлмайман — мен қора танли инсонман"

"Кимдир мени «қора» деб аташи билан мен хафа бўлмайман — мен қора танли инсонман"
Ламин Ямал мухлислар томонидан унга нисбатан билдириладиган расистик муносабат ҳақида фикр билдирди. «Ҳа, бундай ҳолатларга минг марта дуч келганман. Одамлар баъзида билмаган ҳолда расистик муносабат билдиришади. Кўплаб изоҳлар ва қарашлар аслида расистик, аммо улар буни ўзлари англамаслиги мумкин. Масалан, «Сантьяго Бернабеу»да мен ва Рафиньяга қарши айтилган ҳақоратлар акс этган машҳур видеони олайлик. Ўша пайтдаги реакциям кўпчиликни ҳайрон қолдирган. Охир-оқибат, кимдир мени «қора» деб аташи билан мен хафа бўлмайман — мен қора танли инсонман. Бунинг ҳақоратомуз шаклда айтилгани эса бошқа масала. Бу нотўғри. Аммо мен одамлар мени томоша қилиш учун пул тўлаган ўйинда майдонга тушганман. Шунинг учун менга ҳурматсизлик қилган кимсалардан ғазабланиб ўтирмайман».
Киритилди: 21:13 18.09.2026. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!