Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятида бир қатор қонунбузарликлар, жумладан, лицензиясиз хизматлар кўрсатиш ҳолатларини аниқлади.
Текширув истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат, нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Қўмита маълумотларига кўра, республикадаги барча хусусий тиббиёт муассасаларининг 85 фоизи (8486 тадан 7284 таси) қамраб олинган ўрганишлар давомида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган:
Бундан ташқари, айрим тиббиёт ташкилотларининг лицензиясида мавжуд бўлмаган фаолият билан ҳам шуғулланаётганлик ҳолатлари аниқланган. Буларга қуйидагилар киради:
Тўпланган материаллар чора кўриш учун мутасадди органларга тақдим этилган.