Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда 10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилади

Ўзбекистонда 10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилади

Муаллифлик ҳуқуқини бузган ижодкорларнинг лисензиялари бекор қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қайд этилишича, қонунчиликка мувофиқ лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилиши лозим.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган ижрочилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2024 ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида муаллифлик ҳуқуқини бузган ва суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочиларга оид маълумотларни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этиб, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича зарур чораларни кўришни сўради.

Киритилди: 18:31 22.05.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!