Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Икромжонов устахонасига ташриф

Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Икромжонов устахонасига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида 2019 йил октябр ойида амалга ошириладиган тадбирлар режаси”га биноан режалаштирилган “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат педагогика университети иқтидорли талабаларидан иборат жамоа рассом устахонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда университет матбуот хизмати.

Университетнинг Технологик таълим факултети Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири Р.Ш.Халилов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалар 2019 йил 7 ноябр куни Ўзбекистон халқ рассоми, ЎзБА хақиқий аъзоси, Камолиддин Бехзод номидаги МРДИ профессори Акмал Икромжонов Тўраевич устахонасига ташриф буюрди. Устахонага ташриф доирасида рассомнинг ижодий ишлари ва ижодий муҳит талабаларда илиқ таассурот қолдирди. Суҳбат давомида талабалар рассом ижодига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Бундай ижодий учрашувларнинг бўлиб туриши талабалар учун фойдали маълумотлар, маънавий озуқа ва ижодий кайфият беради.

 

Киритилди: 12:51 13.11.2019. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!