Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича олий даражадаги кенгаш тузилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича олий даражадаги кенгаш тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқара шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Бундан ташқари, кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди:

— Имтиёзли савдо битими доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги баённома;

— Ижтимоий таъминот тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва уни амалга ошириш бўйича маъмурий битим;

— 2022 йил 29 мартда имзоланган давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қўшимча баённома.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!