Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувга ҳамда жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимизда ўтадиган "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Киритилди: 16:51 18.03.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!