Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва SOCAR Устюрт платосида маҳсулотни тақсимлаш тўғрисида келишув имзолади

Ўзбекистон ва SOCAR Устюрт платосида маҳсулотни тақсимлаш тўғрисида келишув имзолади

Энергетика вазирлиги, “SOCAR” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида маҳсулот тақсимотига оид Битим имзоланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бугун, 24 июль куни Энергетика вазирлиги, Озарбайжон Республикасининг Давлат нефть компанияси (SOCAR) ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида Устюрт нефт-газ минтақасидаги инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кейинчалик углеводородларни қазиб олишни назарда тутувчи маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Хабарда маълум қилинишича, Битим шартларига мувофиқ, 1000 квадрат километрдан кам бўлмаган майдонда 3D сейсморазведка ишларини олиб бориш ва натижаларга кўра битта қудуқда геология-қидирув ишларини бошлаш режалаштирилган. Саноат аҳамиятига эга углеводород конлари топилган тақдирда, томонлар уларни ўзлаштириш ва кейинчалик қазиб олиш босқичига киришади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, Устюрт ҳудуди юқори истиқболга эга ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим (МТБ)нинг имзоланиши унинг самарали ривожланиши учун янги имкониятларни очади.

Киритилди: 17:03 24.07.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!