Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзолади.
Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолади.
Шу тариқа Кот-д’Ивуар Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлатга айланди.