Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 24 октябрда янги шартнома имзолайди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 24 октябрда янги шартнома имзолайди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 1999 йилдан амал қилиб келаётган битим ўрнини босадиган янги келишувни имзолашга тайёрланмоқда.

Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрикномасида Брюсселда 24 октябр куни бўлиб ўтадиган учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланишини маълум қилди.

Ушбу келишув устидан музокаралар 2019 йилда бошланган бўлиб, 2022 йилда якунланган. Янги битим савдо қоидалари, техник меъёрлар, санитария чоралари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни қамраб олади. Бу орқали икки томонlama муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.

Жорий йил апрелда Самарқандда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» илк саммити ўтган эди. Унда Европа Иттифоқи раҳбарлари Урсула фон дер Ляйен ва Антониу Кошта, шунингдек, ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо ва Европа инвестиция банки вакиллари иштирок этди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган эди. Яқинлашиб келаётган Брюсселдаги битим эса бу жараённинг мантиқий давоми сифатида кўрилмоқда.

Киритилди: 16:18 01.09.2025. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!