Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали суҳбатлашди.

«Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.

Саидовнинг билдиришича, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилган.

"Мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидладик", дея қўшимча қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Киритилди: 23:40 02.11.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!