Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси U23 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Бишкек мезбонлик қилган "Е" саралаш гуруҳида Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари 7 очко билан 1 ва 2-ўринни қўлга киритишди (Ўзбекистон бугун 3-тур доирасида Фаластин устидан қийин ғалабага эришган бўлса, Қирғизистон Шри-Ланка 6:0 ҳисобида мағлуб этди).

Қирғизистон гуруҳ ғолиби сифатида қитъа чемпионатига чиққан бўлса, Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга 4 та жамоадан бири бўлди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

U23 Осиё кубоги мусобақаси 2026 йил 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади.

Киритилди: 22:11 09.09.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!