X ижтимоий тармоғидаги Stats Rockets саҳифаси U-17 Жаҳон чемпионатида 1-тур ўйинларидан сўнг гуруҳлардаги терма жамоаларнинг имкониятларини тахмин қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон J гуруҳини пешқадам сифатида якунлаш имконияти 50,47 фоизга баҳоланди. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиш 35,70 фоизга баҳоланди. 3 ва 4-ўринларни эгаллаш имконияти мос равишда 10,57 ва 3,26 фоиз.