Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон U-17 ҳужумчиси: «Худо хоҳласа, Кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз»

Ўзбекистон U-17 ҳужумчиси: «Худо хоҳласа, Кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз»

U-17 жаҳон чемпионатининг илк турида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Парагвай устидан ғалабага эришди. Иккита гол уриб, учрашувнинг энг яхши футболчиси Азизбек Абдумўминов ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Мураббийларимиз томонидан берилган топшириқларни максимал бажаришга ҳаракат қилдик. Ўйин яхши бўлди. Кейин баҳсларда ҳам зўр ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, Кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз. Олға, Ўзбекистон!", — деди Абдумўминов.

Киритилди: 22:45 05.11.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!