Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи Эрон клубини тарк этди

Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи Эрон клубини тарк этди

Ўзбекистонлик вингер Жасур Яхшибоев Эроннинг "Нассажи Мозандарон" клубини тарк этди.

Миллий жамоамизга номзод футболчи "Нассажи" сафида атиги 3 ўйинда майдонга тушди. Мавсум якунларига кўра, форс клуби Эрон Про лигасини тарк этди. 27 ёшли футболчи эса эркин агентга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур ўтган мавсумда Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби сафида тўп суриб, 27 ўйинда 9та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилганди.

Бу мавсумда Эрон чемпионатида Яхшибоевдан ташқари, Жалолиддин Машарипов (Истиқлол), Остон Ўрунов (Персеполис) ва Ўткир Юсупов (Фулад) сингари футболчилар тўп сурди.

Киритилди: 23:44 21.05.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!