Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Россияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Россияга мағлуб бўлди

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари дастлаб 2:0 ҳисобида олдинга чиқди, бироқ якунда рақибига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Россия терма жамоаси ҳимоячиси Виктор Мелёхин ўз дарвозасига киритиб юборди. Иккинчи бўлим бошида, 46-дақиқада Беҳруз Каримов ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Бироқ Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси учрашувнинг сўнгги қисмида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. 70 ва 75-дақиқаларда захирадан майдонга тушган Николай Комличенко дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада Алексей Миранчук ғалаба голини киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки голлик устунликни сақлаб қола олмади ва ўз майдонидаги учрашувда мағлубиятга учради.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши сафарда ўтказади.

Киритилди: 22:32 12.11.2026. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар