Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди

Бугун "Ризеспор" Туркия Суперлигаси 28-турида "Бодрумспор"га қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув "Ризеспор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси учун омадсиз якун топди. 22-дақиқада автогол қайд этган Алиқулов 44-дақиқада рақиб билан кураш чоғида жиддий жароҳат олди.

"Бодрумспор" билан баҳснинг 44-дақиқасида рақиб билан курашиб, жароҳат орттириб олган футболчимиз Ҳусниддин Алиқулов Ражаб Тойиб Эрдўған номидаги университет таълим ва тадқиқот шифохонасида дастлабки текширувдан ўтказилди. Натижада унинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди, даволаниш жараёни эса бошланди.

Алиқуловга саломатлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишига умид қиламиз", – дейилади Туркия клуби баёнотида.

Киритилди: 22:24 16.03.2025. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!