Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси 3-4 ойни ўтказиб юбориши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси 3-4 ойни ўтказиб юбориши мумкин

Яқиндагина Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов Қозоннинг "Рубин" клубидан Теҳроннинг "Истиқлол" жамоасига ўтган эди. Футболчимиз янги жамоасидаги илк назорат ўйинидаёқ жароҳат олди.

Ашурматов тахминан 10 кунлик даволанишдан сўнг яна текширувдан ўтди ва унинг тиззасидаги жароҳат аввал ўйланганидан ҳам жиддийроқ экани маълум бўлди. Энди унинг тўлиқ соғайиши камида 6 ҳафтадан кўпроқ вақт талаб қилади.

"Истиқлол" шифокорлари бир нечта тизза бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашишди. Ҳалигача тўсувчи боғламнинг узилиши аниқ тасдиқланмаган бўлса-да, ички боғламнинг шикастланиши футболчини 3–4 ойгача майдондан узоқлаштириши мумкин.

Киритилди: 23:52 28.07.2025. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!