Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов “CAFA Nations Cup” мусобақаси давоми жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.
Айни кунларда Юсупов Австриянинг Инсбрук шаҳрида жароҳатидан даволанмоқда. ЎФА томонидан футболчимизнинг жарроҳлик амалиёти учун мазкур йўналишда катта тажриба эга бўлган жарроҳ, хусусан, Садио Мане, Федерико Кеза, Лукас Эрнандес, Лерой Сане, Давид Алаба сингари футболчилар билан ишлаган тажрибали мутахассис Финк Кристиан жалб этилади.
Футболчимизга тез орада соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз.