10 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Қатар ўйини олдидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқишда катта ҳисса қўшган миллий терма жамоа аъзолари тақдирланади.
Фақат футболчилар эмас, балки жамоа мураббийлари, техник ходимлар ҳамда тиббиёт гуруҳи вакилларига ҳам “BYD” русумли автомобиллар тантанали равишда топширилиши режалаштирилган.
Бу ташаббус миллий жамоа аъзоларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда футбол соҳасидаги юқори ютуқларни эътироф этиш мақсадида амалга оширилмоқда.