Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди

Ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 31 июль куни ушбу мамлакат Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, инвестиция ва маданият соҳаларидаги масалалар муҳокама қилинди. Қамбарота ГЭС-1 ҳамда “Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш каби қўшма лойиҳалар доирасида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди, деб ёзади Қирғиз Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини йўналтиришга тайёр эканини тасдиқлади.

"Якунда Президент Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий салом йўллаб, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга масъулиятли давлат фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилади", дейилади хабарда.
Киритилди: 18:27 31.07.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!