Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.

Тажрибали мураббий Гана терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин.

Topskills Sports UK нашри маълумотига кўра, Лёв Гана терма жамоаси билан қисқа муддатли шартнома бўйича, яъни фақат 2026 йилги жаҳон чемпионати учун ишлаш таклифини қабул қилиш арафасида.

Йоахим 24 соат давом этган музокаралар натижасида шахсий шартлар бўйича келишувга яқин турибди. Мураббий ойига тахминан 150 000 евро ишлаб топиши кутилмоқда.

Йоахим Лев Германия терма жамоаси билан 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган эди.

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган бу галги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Гана футболчилари “L” гуруҳидан жой олган ва плей-оффга чиқиш учун Англия, Хорватия ва Панама терма жамоалари билан рақобатлашади.

Киритилди: 23:48 03.04.2026. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!