Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон цементни қайси мамлакатлардан импорт қилмоқда

Ўзбекистон цементни қайси мамлакатлардан импорт қилмоқда

Ўзбекистон 3 ойда 425 минг тонна цемент импорт қилган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 16,7 млн долларга тенг бўлган 425,3 минг тонна цемент импорт қилинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 342 минг тоннага камайган.
Уч ойда Ўзбекистон цемент харид қилган асосий давлатлар:
Тожикистон – 188,4 минг тонна;
Қирғизистон – 121,4 минг тонна;
Қозоғистон – 111,8 минг тонна;
Эрон – 1,9 минг тонна;
Туркманистон – 1,5 минг тонна;
Россия – 206 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда келаётган йиллардан асфальт ўрнига цемент бетон йўллар қуришга ўтилиши хабар қилинган эди.

Киритилди: 23:08 08.05.2022. Ўқилди: 4201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!