Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилади

 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилади

Сенат “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади.

Қонун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, қўмита экспертлар кенгаши аъзолари ва малакали мутахассислар муҳокамасидан ўтган.

Фахрий унвон:

— экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, асраб-авайлаш, биохилмахилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган,

— экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган,

— аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимлар ва соҳа вакиллари, шунингдек, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини олиб бораётган экофаолларга берилиши назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, кўкрак нишони 925 пробали кумушдан тайёрланади.

Киритилди: 19:18 25.01.2025. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!