Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қирғиз Республикасини қабул қилади.
Миллий терма жамоамиз шу вақтга қадар Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан 11 марта тўқнаш келган ва ушбу баҳсларнинг ҳаммаси термамизнинг ғалабаси билан якунланган.
Ушбу ўйинларда футболчиларимиз, Қирғиз Республикаси дарвозасига 39 та гол киритишган ва ўз дарвозаларидан 7 та тўп ўтказиб юборишган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларининг шу вақтга қадар бўлиб ўтган ўйинларида, қуйидаги натижалар қайд этилган :
Қирғизистон 2:3 Ўзбекистон (2024)
Ўзбекистон 4:1 Қирғизистон (2023)
Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2022)
Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2019)
Ўзбекистон 5:0 Қирғизистон (2017)
Ўзбекистон 4:0 Қирғизистон (2011)
Қирғизистон 0:3 Ўзбекистон (2011)
Қирғизистон 0:6 Ўзбекистон (2007)
Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1994)
Қирғизистон 2:6 Ўзбекистон (1992)
Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1992)