Ўзбекистон терма жамоаси эртага ЖЧ-2026 саралаши сўнгги учрашувида Қатарга қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, регламент, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.