Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” компанияси вице-президенти, “Emmi” мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашди. Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш.
Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрламоқчимиз. Жаноб Вашингтон мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдирди ҳамда барча ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди.
Шунингдек, Ўзбекистонда “Disney”нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирдик.
Муҳим лойиҳалар қаторида халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган “Disneyland” тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.