"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Аҳмедов Дилшод Турсунқулович халқаро қидирувга берилди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.
Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди. Ундан аввал эса у инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Дилшод Аҳмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси. Москвадаги "Сколково" бошқарув мактабида ўқиган.