Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон пара велоспортчилари шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди

Ўзбекистон пара велоспортчилари шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди

Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди.

Жамоа 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза, жами 26 та медалга сазовор бўлди.

Чемпионатда Азиз Отахўжаев, Маржона Пардабоева, Одина Ҳамдамова, Рухшона Ёқубова, Азиза Қосимова, Бунёд Ҳайитмуҳаммедов, Оғабек Худойберганов ва Фотима Саипова ўз йўналишларида олтин медалга эга чиқди.

Турли йўналишларда баҳсларга киришган Зарифа Мўминова, Баҳодир Одинаев, Шаҳноза Ҳакимова, Жасур Илҳомов, Маржона Пардабоева, Фотима Ҳайдарова кумуш медални қўлга киритган бўлса, Саиджаббор Дадахонов, Жасур Илҳомов, Бунёд Ҳайитмуҳаммедов ва Тўлқин Равшанов каби пара велоспортчиларимиз бронза медали билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида: 2024 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 10 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза, жами 19 та медаль жамғарган пара велоспортчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 14:00 10.02.2025. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!