2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристлар келмоқда. Ўтган тўққиз ойда 8,6 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизни ташкил қилади.
Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди.
Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.