Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича Глобал альянсга қўшилди

Ўзбекистон очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича Глобал альянсга қўшилди

Бугунги кунга қадар Глобал альянсга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси Очлик ва камбағилликка қарши кураш бўйича Глобал альянсга расман қўшилди. Бу Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Таькидлаш жоизки, Бу тарихий қадам глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ортиб бораётган муаммолар ва Ўзбекистоннинг очлик, қашшоқлик ва тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагига жавобан амалга оширилди. Глобал альянсга аъзо бўлиш Ўзбекистонга тажриба алмашиш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ҳамда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа давлатлар ва ташкилотлар билан қўшма дастурларни амалга ошириш учун ноёб имкониятлар яратади.

Маьлумот ўрнида, бугунги кунга қадар ҳужжатларда 100 дан ортиқ давлат қўшилди.

Киритилди: Бугун 01:43. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!