Миср миллий терма жамоасининг саккиз ўйинлик мағлубиятсиз серияси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида (0:2) барҳам топди.
Жамоа охирги бор 10 март куни Жанубий Африка республикаси миллий терма жамоасига ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлган эди.
Ўзи "фиръавнлар" юрти вакиллари камдан-кам мағлуб бўлади ва бу асосан ўртоқлик ўйинларига тўғри келади. Мисол учун, ЖАР билан бўлган ўйиндан олдинги мағлубият 2024 йил 27 мартда Хорватия билан ўйинда содир бўлган.
Миср миллий терма жамоасини икки йил ичида уч марта мағлубиятини барчаси ўртоқлик ўйинларга тўғри келади, расмий ўйинлардаги охирги мағлубияти Африка Миллатлар кубоги мусобақасига тўғри келади, 29 январь 2024 йилда бўлиб ўтган ушбу баҳсда улар Конго демократик республикасига пенальтилар сериясида енгилган.