Миллий жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" клуби сафида Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда юзидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Клуб томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Алиқуловнинг бурун ва ёноқ қисмида суяк синиш ҳолати аниқланиб, футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланди. Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббий штаб тавсияси билан Ҳусниддин Алиқулов терма жамоамиз йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди.
Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар томонидан миллий жамоа сафига "Насаф" клуби ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жалб этилди.