Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди. Унда шу ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида аниқ иштирок этмайдиган энг қимматбаҳо футболчилар рўйхати тузиб чиқилди. Қайд этиш жоизки, саралашнинг плей-офф босқичида қатнашаётган терма жамоалар аъзолари ҳозирча бу рейтингга киритилмаган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини «Ливерпуль» ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи эгаллади. Унинг бозор қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Иккинчи ўриндан «ПСЖ» ва Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелия жой олди — унинг нархи 90 миллион евро. Кучли учликни эса Брайан Мбеумо (80 миллион евро) якунлаб берди.

Шунингдек, кучли бешликка Виктор Осимхен (75 миллион евро) ва Беньямин Шешко (65 миллион евро) ҳам киритилган.

Киритилди: 23:50 28.03.2026. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!