БМТ Бош Ассамблеяси 12 сентябр куни Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат - Исроил ва Фаластинни тузиш тўғрисидаги декларацияни маъқуллади.
Декларацияни 142 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам ёқлади. 10 давлат қарши бўлди, улар орасида АҚШ ва Исроил бор. 12 давлат, жумладан, Испания, Камерун ва Шимолий Македония бетараф қолди.
Декларация қуйидагиларни назарда тутади:
➖ Ғазода ўт очишни тўхтатиш;
➖ гаровга олинганларнинг барчасини озод қилиш;
➖ яшовчан ва суверен Фаластин давлатини яратиш;
➖ ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Ғазодаги бошқарувдан четлатиш;
➖ Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш;
➖ хавфсизликнинг жамоавий кафолатлари.