Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ИИВ расмий сайти хакерлар ҳужумига учради

A A A
Ўзбекистон ИИВ расмий сайти хакерлар ҳужумига учради

Hacked by MSecurity.Pro хакерлар жамоаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “IIV.uz” расмий сайтига ҳужум уюштирди.

Идора сайтига яқин 20 дақиқадан буён кириб бўлмаяпти. Асосий саҳифага хакерлик гуруҳининг логотипи жойлаштирилган ва у ерга “Биз бир бутунликда кучли жамоамиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз”, дея изоҳ ёзилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди ва вазирликнинг ҳукумат порталидаги саҳифасига тегишли ҳавола (https://gov.uz/iiv/) билан бўлишди.

Эътиборли жиҳати, Ички ишлар вазирлигининг расмий Telegram канали 4 январга қадар эълон қилган хабарлари остига айнан ҳужумга учраган “IIV.uz” сайтига ҳавола бериб келган.

Киритилди: 14:11 05.01.2024. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!