Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ воқеаларни хавотир билан кузатмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

"Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз.

Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр", дейилади ТИВ баёнотида.

Киритилди: 22:01 07.05.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!