АҚШдаги 100 дан ортиқ ноқонуний ўзбекистонликни ватанга қайтариш учун Нью Йорк-Тошкент йўналишида махсус рейс ташкил этилaди — Ўзбекистон ТИВ.
"Ўзбекистон АҚШ билан миграция сиёсати ва фуқароларни репатриация қилиш соҳасида ҳамкорликни фаол кучайтирмоқда. Олдин эришилган икки томонлама келишувлар доирасида АҚШда ноқонуний равишда бўлиб турган ва депортация қилиниши лозим бўлган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш мақсадида 30 апрел куни Нью Йорк-Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейс ташкил этилади", — деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов.