Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон эмас: Марказий Осиёда интернет қисман эркин бўлган ягона давлат номи айтилди

Ўзбекистон эмас: Марказий Осиёда интернет қисман эркин бўлган ягона давлат номи айтилди

Марказий Осиё давлатлари интернет эркин бўлмаган давлатлар гуруҳига киради. Freedom House халқаро ташкилотининг интернет эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботи маълумотлари шундан далолат беради.

Freedom House маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳамон минтақада интернет ҳеч бўлмаганда қисман эркин бўлган ягона давлат – 70 мамлакат ичида 36-ўрин (53 балл). Қозоғистон ва Ўзбекистон эса эркин интернетга эга бўлмаган мамлакатлар рўйхатида қолмоқда — мос равишда 53-ўрин (32 балл) ва 60-ўрин (27 балл). Тожикистон ва Туркманистон эса бу рейтингда умуман йўқ.

Жорий рейтинг Freedom House томонидан 2021 йил 1 июндан 2022 йил 31 майгача олинган маълумотлар асосида тузилган. Рейтинг иштирокчилари учта асосий мезон бўйича баҳоланди: Интернетга киришдаги тўсиқлар, контентга киришдаги чекловлар ва фойдаланувчи ҳуқуқларининг бузилиши.

Энг эркин интернетга эга бешта давлат: Исландия (95 балл), Эстония (93 балл), Коста-Рика (88 балл), Канада (87 балл), Тайван (79 балл) ва Буюк Британия (79 балл). Кетма-кет саккизинчи йил охирги ўринда Хитой (10 очко) жойлашган.

Ҳисобот муаллифлари интернетдаги глобал эркинлик кетма-кет ўн иккинчи йил камайганини таъкидламоқда. Ўтган йил давомида 28 та давлатда вазият ёмонлашган, 26 тасида эса яхшиланган.

Киритилди: 13:36 20.10.2022. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!