Шу йилнинг 6 ноябрь куни Фарғона вилояти "Ўзбекистон" чегара божхона постида юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қирғиз Республикасининг “Кызыл-Кия“ чегара божхона постида ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур постга туташ Қувасой шаҳрида жойлашган Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Ўзбекистон“ чегара божхона пости вақтинча ёпилади.