Ўзбекистон Афғонистонга 2026 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Битим Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси директори Абдул Бори Умар ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди.
Томонлар Афғонистонда Ўзбекистон иштирок этаётган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Афғонистон ҳар йили минтақа мамлакатлари - Туркманистон, Эрон, Ўзбекистон ва Тожикистондан тахминан 800 МВт электр энергиясини импорт қилади. Маҳаллий электр энергияси ишлаб чиқариш 250 МВт дан ошмайди. Ушбу импорт мамлакатга ҳар йили 250-280 миллион долларга тушади.