Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон минтақадаги "Apple" ва "Microsoft" офисларига қачон зарба беришини маълум қилди

Эрон минтақадаги "Apple" ва "Microsoft" офисларига қачон зарба беришини маълум қилди

Ислом инқилоби кучлари корпуси (КСИР) Яқин Шарқдаги йирик Америка компаниялари офисларига эҳтимолий зарбалар ҳақида баёнот берди. Рўйхатда 18 та корпорация бор, жумладан "Apple", "Google", "Microsoft", "Meta", "Oracle", "Intel", "Nvidia", "Boeing", "Tesla", "Dell", "Cisco", "HP" ва бошқалар.

Эрон томонининг фикрича, АҚШнинг АКТ ва сунъий интеллект соҳасидаги тузилмалари террорчилик ҳаракатларини режалаштириш ва нишонларни кузатишда иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг объектлари “қонуний нишонлар” деб эълон қилинган.

Маълумотга кўра, дастлабки зарбалар 1 апрель куни Теҳрон вақти билан тахминан соат 20:00 атрофида амалга оширилиши режалаштирилган. Компания ходимларига иш жойларини тарк этиш, аҳолига эса хавфсиз ҳудудларга кўчиш тавсия қилинган.

Эрон томони таъкидлашича, бу қарор яқиндаги ҳужумларга жавоб сифатида қабул қилинган бўлиб, улар натижасида фуқаролар ҳалок бўлган.

Киритилди: 10:43 01.04.2026. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!