Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) адлия вазирлари суд-ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Бу ҳақда Туркия адлия вазири ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
Учрашув Истанбулда ТДТ адлия вазирларининг 3-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон адлия вазири Фарид Аҳмедов, Қирғизистон адлия вазири Алмаз Айилчиев ва Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов иштирок этди.
Учрашув давомида мамлакатлар ўртасида суд-ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тегишли муассасалар ўртасида ахборот ва тажриба алмашиш бўйича чоралар муҳокама қилинди.